← Yangiliklar

Сардобада танқидий муҳокама: Оқолтин ва Сардоба туманларидаги ҳақиқий ҳолат кўриб чиқилмоқда

Сардобада танқидий муҳокама: Оқолтин ва Сардоба туманларидаги ҳақиқий ҳолат кўриб чиқилмоқда Айни пайтда Сардоба тумани ҳокимлигида Оқолтин ва Сардоба туманларида дастурлар доирасида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларининг бориши юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳар бир йўналишни бирма-бир кўриб чиқмоқда. Қаерда натижа бўлса эътироф этилиб, қаерда сусткашлик ва муаммо бўлса сабаблари суриштирилмоқда. Масъулларнинг ҳисоботлари эшитилиб, рақамлар ортидаги ҳақиқий ҳолатга баҳо берилмоқда. Асосий талаб дастурдаги вазифалар қоғозда қолмасдан, ажратилган маблағлар аҳоли турмуш тарзида ва маҳаллалар ободлигида ўз аксини топиши шарт. Ишда камчиликка йўл қўйган масъулларга аниқ вазифалар ва қисқа муддатлар белгилаб берилмоқда.

Manba →