Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Сайхунобод туманида дастурлар доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Сайхунобод туманида дастурлар доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Ҳоким объектларни бевосита кўздан кечириб, қурилиш суръати ва сифати, мавжуд камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш чораларини муҳокама қилди. Асосий эътибор объектларни пухта ва сифатли қуриб, белгиланган муддатларда аҳоли фойдаланишига топширишга қаратилди.
Ўрганишлар якунида барча масъуллар иштирокида ҳар бир лойиҳа алоҳида муҳокама қилиниб, ишларни жадаллаштириш ва сифатини қатъий назорат қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.