← Yangiliklar

🎬 Хитой компаниялари билан истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

🎬 Хитой компаниялари билан истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди «Сирдарёда бизнес қилинг» халқаро инвестиция форуми доирасида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Хитойнинг «Шинцзян Хэфу», «Баолун», «Сигуа», «Эй-Ай Кар» компаниялари ҳамда Чжэцзян архитектура-қурилиш тадқиқот институти вакилларини қабул қилди. Учрашувларда питая ва манго етиштириш, балиқчиликни ривожлантириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, замонавий онлайн такси хизматини йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳалари муҳокама этилди. Шунингдек, Сирдарё дарёси бўйида «Янги шаҳар» концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда «Икки давлат — икки боғ» лойиҳаси доирасида саноат парки ташкил этиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Мулоқотлар якунида лойиҳаларни пухта ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш бўйича келишиб олинди.

Manba →