← Yangiliklar

ОАВ вакиллари ҳамда матбуот котиблари тақдирланди

ОАВ вакиллари ҳамда матбуот котиблари тақдирланди Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда матбуот котибларига «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Тадбирда уларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка холис ва тезкор етказиш, очиқликни таъминлаш ҳамда аҳоли билан самарали мулоқотни йўлга қўйишдаги муносиб ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. Мукофот соҳибларини самимий муборакбод этамиз!

Manba →