← Yangiliklar

📖 «Сирдарё қовунлари» китоб-альбоми нашрдан чиқди

📖 «Сирдарё қовунлари» китоб-альбоми нашрдан чиқди Сирдарёнинг тилни ёрадиган ширин қовунлари, уларнинг ўзига хос навлари ва миришкор деҳқонлар тажрибасига бағишланган «Сирдарё қовунлари» номли китоб-альбом нашр этилди. Китоб-альбом ўзбек ва инглиз тилларида тайёрланган. Унда Сирдарё заминида етиштириладиган қовун навлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, етиштириш ва сақлаш технологиялари, шунингдек, вилоят қовунчилигининг тарихи ва бугунги ютуқлари ранг-баранг суратлар ҳамда қизиқарли маълумотлар асосида ёритилган. Мазкур нашр Сирдарёнинг бетакрор полизчилик анъаналарини кенг тарғиб этиш, миришкор деҳқонлар меҳнатини эътироф этиш ҳамда Сирдарё қовунларини юртимиз ва халқаро миқёсда танитишга хизмат қилади. Жорий йилнинг 27 август куни Гулистон шаҳрида «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль давомида меҳмонлар «Сирдарё қовунлари» китоб-альбоми билан яқиндан танишиш, вилоятимизда етиштирилган сара қовун навларидан татиб кўриш имконига эга бўладилар. Барчангизни «Қовун сайли» фестивалига таклиф этамиз!

Manba →