🎬 Хитой делегацияси билан истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди
🎬 Хитой делегацияси билан истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди
Бугун Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Тианжин шаҳрида жойлашган «Цзия миллий иқтисодий-технологик ривожланиш зонаси» делегациясини қабул қилди.
Учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан:
▪️ пластик чиқиндиларни қайта ишлаш;
▪️ металл конструкциялар ишлаб чиқариш;
▪️ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш;
▪️ ПЭТ қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида таклиф этилаётган лойиҳаларни атрофлича ўрганиш ва ҳамкорликнинг кейинги босқичларини белгилаб олиш бўйича фикр алмашилди.