← Yangiliklar

Сирдарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Сирдарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди Бугун Сирдарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш борасидаги устувор вазифаларга тўхталди. Шунингдек, вилоят ҳокими ва вилоят прокурори ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Йиғилишда полковник Мирзараимов Сардор Тахирович Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани маълум қилиниб, янги раҳбар жамоатчиликка таништирилди. Сардор Мирзараимов ички ишлар органларида тергов, тезкор-қидирув ва раҳбарлик йўналишларида кўп йиллик тажрибага эга. У тайинловга қадар ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи ўринбосари - жиноят қидирув хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Manba →