← Yangiliklar

🎬 Очиқлик ва қулайлик сари яна бир қадам

🎬 Очиқлик ва қулайлик сари яна бир қадам Вилоят ҳокимлиги биноси олдида янги замонавий ахборот таблоси ўрнатилди. Унда ҳокимлик билан боғланиш маълумотлари, Халқ қабулхонасидаги қабуллар жадвали, расмий веб-сайт ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар манзили жойлаштирилди. Табло икки томонлама бўлиб, ундаги маълумотларни автомобил йўлидан ҳаракатланаётганлар ҳам, пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганлар ҳам бемалол кўриши мумкин. Энди керакли маълумотни излаб юришга ҳожат йўқ — барчаси бир жойда, очиқ ва ҳамма учун қулай. Бу ҳам очиқлик, бу ҳам аҳолига яратилган яна бир қулайлик.

Manba →