🎬 Кеча ташландиқ эди, бугун гектаридан 90 центнердан ортиқ пахта олинмоқда
🎬 Кеча ташландиқ эди, бугун гектаридан 90 центнердан ортиқ пахта олинмоқда
2025 йилгача бу ерлар умуман фойдаланилмаган, қаровсиз ётган эди. Бугун эса далада мўл ҳосил, пешона тери билан яратилган натижа бор.
Ерни қайта тиклаш ва зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ҳисобига ушбу майдондан 2025 йилнинг ўзида гектарига 80 центнердан пахта олинди. Жорий йилда эса ҳосилдорлик 90 центнердан ошди.
Кечагина қаровсиз ётган майдоннинг бугун мўл ҳосил бераётгани — ерга меҳр ва меҳнат билан ёндашилса, натижа албатта бўлишини кўрсатмоқда.
Йил якунига қадар биргина Мирзаобод туманида қарийб 8 700 гектар ана шундай ер қайта фойдаланишга киритилади.
Ер меҳнатни зое қилмайди!